1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
8 июля, 09:55 360 0

Июнь ойида сезиларли арзонлаган маҳсулотлар маълум бўлди

Гўшт, шакар, қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар қимматлаган.
Июнь ойида сезиларли арзонлаган маҳсулотлар маълум бўлди
Фото: UzNews.uz
2021 йилнинг июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 % га арзонлашди. Ушбу ҳолат асосан мавсумий омил билан белгиланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида келтирилмоқда.  

Статистикага кўра, нархлар пасайиши мевалар ва ёнғоқлар (-3,8 %), ёғ-мой маҳсулотлари (-2,8 %), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (-2,6 %), ҳамда сут маҳсулотлари ва тухумда (-1,6 %) кузатилди.

Июнь ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан (мева-сабзавотлардан ташқари) тухум нархлари сезиларли даражада арзонлашган (-7,6 %). Ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида, уларнинг нархлари ушбу даврда республика бўйича ўртача 3,6 фоизга арзонлашди.

Шунингдек, июнда товуқ гўшти (-0,1 % дан -0,5 % гача), янги соғилган сут (-0,3 %), музлатилган балиқ, гречка (-0,2 %), творог, гуруч ва гуруч оқшоғи (-0,1 %) нархларида пасайиш қайд этилди.

Бошқаларга нисбатан, гўшт маҳсулотлари, шакар, қандолат маҳсулотлари сезиларли (0,4 %) даражада ошган. Хусусан, салқин ичимликлар (0,9 %), шакар (0,8 %), мол гўшти (0,6 % - 0,7 %) ва қўй гўшти (0,4 %) қимматлашди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей