1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
8 июля, 11:05 190 0

Greenwich турар-жой мажмуасидан апартамент харид қилинг ва Лондонга йўлланма ютиб олинг

Golden House ўз харидорларига яна ноодатий совғалар бермоқда. Greenwich ТЖМ акцияси: 2021 йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар хонадон харид қилинг ва Буюк Британияга саёҳат йўлланмасини ютиб олинг.

Greenwich турар-жой мажмуасидан апартамент харид қилинг ва Лондонга йўлланма ютиб олинг

Британия квартали Greenwich – Golden House'нинг ўзига хос ажойиб ва бетакрор лойиҳаларидан биридир. Мажмуа иморатлари қадимий рим меъморчилик услубида бетакрор нақшлар билан безатилган ғиштли фасад уйларни ўзида мужассам этган. Мижозлар харид қилиб олишлари учун бизнес ва комфорт сингари икки хил классдан иборат замонавий ва муҳташам хонадонлар мавжуд.

Комфорт-классга мансуб хонадонлар кўчиб ўтишга тайёр тўлиқ таъмир ҳолатида, шунингдек ажойиб совға сифатида ошхона тўплами билан фойдаланишга топширилади. «Кўчиб ўтинг ва яшанг!» қабилидаги чорлов ва қарор – юқори сифатли материаллар ва қулай режалаштириш ечимларини мужассам этган хонадон мижозларни узоқ вақт толиқтирувчи ташвишлар ва зерикарли таъмирлашдек катта бош оғриғидан халос этади. Aнглия услубига хос бўлган лаконизм ва аниқлик ҳар қандай мебелни оптимал тарзда жойлаштириш мумкин бўлган хоналарда ўз аксини топган, ҳаттоки розеткалар ва бошқа алоқа тизимларининг пухта ўйлаб жойлаштирилгани ҳам хонадонларнинг замонавий стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера олишини англатади.

Бизнес-классга мансуб бўлган хонадонлар эса таъмирсиз ҳолда фойдаланишга топширилади. Бундай хонадон соҳиблари шахсан ўзларининг бой тасаввурлари орқали режалаштириш ечимларига оид жиҳатларни ҳал этадилар. Турар-жой мажмуаси қайси класс турига мансублигидан қатъий назар, барча хонадон соҳиблари автомашиналардан ҳоли бўлган хавфсиз ҳовли, қулай автотураргоҳлар, кварталнинг пухта ўйланган ва ривожланган инфратузилмаси, шунингдек қулай сайр қилиш йўлакчалари ва замонавий болалар ўйингоҳларига эга бўладилар.

Пойтахтнинг инглиз услубидаги мазкур турар-жой мажмуаси бўлажак аҳолисини Туманли Aлбионга икки кишилик йўлланма ва бошқа кундалик ҳаётда керак бўладиган бошқа фойдали совғаларни қўлга киритиш имконини берувчи ютуқли ўйинларда ҳам фаол иштирок этишга таклиф этади. Саёҳат қилиш орқали эса сиз пойтахтимиздаги Британия кварталининг муҳити бетакрор Англия муҳити билан қанчалик яқин эканлигига шахсан гувоҳ бўлиш имконига эга бўласиз. Девелопердан Лондонга икки кишилик саёҳат йўлланмаси энг омадли кишиларга тақдим этилади. 1 июлдан бошлаб Greenwich турар-жой мажмуасидан хонадон харид қилган ҳар бир киши автоматик равишда уйининг квадрат майдонига доир шахсий маълумотлари кўрсатилган махсус купонни олган ҳолда акция иштирокчисига айланади. Купоннинг бир қисми компания офисидаги муҳрланган қутига жойлаштирилади иккинчи қисми эса Golden House акцияси ғолиблари эълон қилинган кунга қадар харидорда қолади.

Aкция ғолиблари инглиз муҳитига батамом шўнғиш учун куз фаслида Британия кварталида эълон қилинади.

Шошилинг, хонадонлар харид қилиб олинг, фойдали сармоя киритинг ва ажойиб совринларни қўлга киритинг, ва, албатта компания янгиликларини кузатиб боринг.

Call-марказ: (+998) 78−150−11−11

Сайт: gh.uz/greenwich 
Facebook: fb.com/goldenhouseuz
Instagram: @goldenhouseuz
Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей