1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
7 июля, 16:45 550 0

Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари Афғонистон билан вазиятни муҳокама қилди

БМТ ташаббуси билан ташкил қилинган учрашувда афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш муҳимлиги айтилди.
Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари Афғонистон билан вазиятни муҳокама қилди
Фото: ТИВ
Бугун, 7 июль куни БМТнинг Превентив дипломатия маркази ташаббуси билан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг виртуал форматдаги музокаралари ўказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби хабар берди.  

Учрашувда афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ҳамда сиёсий жараёнларни ривожлантиришда афғон халқининг етакчилик роли тамойилини ҳурмат қилиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро терроризм таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, Марказий Осиё давлатлари томонидан ушбу йўналишда амалий саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Томонлар Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шу нуқтаи назардан, Афғонистоннинг минтақавий интеграция жараёнларига кенг жалб қилиниши мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни қарор топишига ёрдам беради.

Минтақа давлатлари кўмаги билан Афғонистон ҳудудида энергетика, транспорт-коммуникация соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари қайд этилди.

Афғонистонга кенг кўламда кўмаклашиш, жумладан пандемия даврида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишнинг устувор йўналишлари бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей