1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
7 июля, 16:13 691 0

Нега айрим вакцина олганларда ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси бунинг сабабларини айтди.
Нега айрим вакцина олганларда ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда?
Фото: АОКА
Бугунги кунда вакцина олганларда ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилаётгани ва улардан айримлари эса касалхонага тушиб қолаётгани сабабларини Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева очиқлади.

Севара Убайдуллаеванинг қайд этишича, бунинг биринчи сабаби, оммавий вакцинация 2021 йил апрель ойи бошлангани учун шу вақтгача Ўзбекистонда мавжуд Astra-Zeneca, ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V" вакциналарини ўз вақтида олганлар организмида иммун ҳимоя таначалари ишлаб чиқилган ва ҳали ишлаб чиқилиши давом этмоқда. 

Шунингдек, эмланганларда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини максимал ҳимоя кўрсаткичи август ойлари ва ундан кейин эришилади. Бугунги кунда шу жараёнда тўлиқ эмланиб улгурмаганлар, тўлақонли иммун ҳимояси бўлмаган бўлсада, карантин қоидаларига риоя қилмаганликлари боис касалланиб қолмоқда.

''Иккинчи сабаби, аҳоли орасида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилмайдиганлар мавжуд, вакцина олаётган вақтда уларни организмига вирус тушган ва касалликни яширин даври кетаётган бўлиши мумкин ёки баъзилар симптомларсиз касалликни кечираётган бўлиши мумкин. 

Айнан шундай кишиларда вакцина олгандан сўнг ҳам ҳали иммун ҳимоя ишга тушмагани сабабли касаллик юзага келиб чиқиши ва ПЗР-тестда тасдиқланиши кузатилмоқда. Бундай ҳолатларда вакцина олиш вақтида ёки олингунича организмига вирус тушган бўлади. Шу сабабли, вакцина бу ерда ўз ишини бажара олмайди, вакцина фақатгина бу касалликни юзага чиқадиган даврига тўғри келиб қолган бўлади''
, - дейди Севара Убайдуллаева.

Таъкидланишича, учинчи сабаб, вакцина, айниқса  Astra-Zeneca ва "Спутник V" каби вакциналар организмга тушганида улар векторли вакциналар бўлгани боис организмда енгил ОРВИ кўринишида касаллик чақириши вакцинанинг кўрсатмаларида ҳам келтирилган.  

''Вакцина олгандан кейин бирламчи иммун ҳимоя таначалари 2 ҳафта давомида ишлаб чиқилиши борасида биз доим гапириб келамиз, шу вакцинациядан кейинги даврда енгил ОРВИ касаллигини бошдан кечириш жараёнида ҳимояланмаган контакт, яъни карантин қоидаларига риоя қилмаслик коронавирусни организмга келиб тушишини келтириб чиқаради", - дея қўшимча қилди Севара Убайдуллаева.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей