1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
7 июля, 12:30 979 0

8 та қўмита ва вазирлик раҳбарлари ўринбосарлари ишдан олинди

Ҳукумат таркибида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. 
8 та қўмита ва вазирлик раҳбарлари ўринбосарлари ишдан олинди
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Тўрт қўмита ва тўрт вазирликларда лавозим ўзгариши амалга оширилди. Бу ҳақда Nigoh Telegram-каналида маълум қилинди.

Вазирликларда ўзгаришлар:

Камола Акилова Маданият вазирининг ўринбосари (бир вақтда Маданий мерос департаменти бошлиғи) лавозимидан;

Козим Туляганов Қурилиш вазирининг ўринбосари (бир вақтда қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи) лавозимидан;

Акмал Мирзаев Транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан;

Баходир Юсупалиев Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ССВ вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Давлат қўмиталаридаги ўзгаришлар:

Фазлиддин Умаров ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Нуриддин Муратов ва Нодир Муҳиддинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;

Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Махмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;

Олим Хакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари (бир вақтда Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори) лавозимидан озод этилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей