1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
6 июля, 17:37 5434 0

Ўзбекистонда нега кучайтирилган карантин киритилмаётгани маълум қилинди

Нурмат Отабеков кескин ва қаттиқ чекловлар киритилмаётгани сабабини айтди.
Ўзбекистонда нега кучайтирилган карантин киритилмаётгани маълум қилинди
Фото: Миллий гвардия / Иллюстрация
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда нега кескин, қаттиқ карантин чоралари киритилмаётганига жавоб берди.   

“Карантин ва чеклов талаблари кескин ва қаттиқ талаблар асосида амалга ошириладиган бўлса, бу кўп оилаларни ҳаёт тарзи, уларнинг иқтисодий аҳволини танг ҳолатга келтириб қўйиш нуқтаи назаридан бу каби тадбирларни ўтказишга, кескин чораларни қўллашга қўл урилмаяпти. Албатта, бу каби тадбирларни қўллаб, вазиятни тезда барқарорлаштиришга эришиш мумкин бўлади. Вазиятга қараб, қўшимча чекловлар киритиб келиняпти”, - дейди Нурмат Отабеков.

Республикада эмлаш тадбирлари суст олиб борилаётгани, уни мажбурий ва пуллик қилиб қўйиш бўйича мутахассис қуйидагиларни маълум қилди.

“Республика бўйича эмлашнинг тўлиқ курсини олган фуқаролар сони 700 минга яқинлашди. Эмлашнинг турли босқичларини олганлар сони 4 млн 200 мингдан кўпроқ. Бу рақам кам. Қачонки аҳолининг 60-70% ни эмламас эканмиз, вазиятни барқарор ушлаш имконсиз. Вакцинани мажбурий қилиш тўғри фикр. Балки, Россияда қўлланилаётган амалиёт – яъни эмланмаган одамларни ишга қўймаслик амалиётини балки татбиқ қилиш керак. Лекин ҳозирча Ўзбекистонда вакциналар текин ва ихтиёрий равишда амалга оширилади”, - таъкидлайди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, республикада 1 августдан тўй-ҳашамларни 50 кишидан кўп ҳолатда ўтказиш тақиқланди. Бундан ташқари, оммавий тадбирлар ҳам тақиқланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей