1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 июля, 17:02 926 0

Тошкентда метро қурилишида қарийб 900 млн сўм қандай ''еб юборилгани" айтилди

Ҳолат карантин чекловлари кучайтирилган пайтда содир бўлган. Бугунги кунда 180,9 млн сўмлик зарар тўлиқ ундирилган. 
Тошкентда метро қурилишида қарийб 900 млн сўм қандай ''еб юборилгани
Фото: UzNews.uz
Аввалроқ, Тошкент метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 млн сўм талон-тарож қилингани ҳақида хабар бергандик.  

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ушбу ўғирлик метро ерусти участкасида содир бўлгани ва АЖ раҳбарларининг бунга алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан 2019 йилда Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлининг 1-босқичи бўлган 11 километрлик “Дўстлик-2” – “Қўйлиқ” участкасида бошланган қурилиш ишлари 2020 йилнинг март ойида тўлиқ тугатилиб, фойдаланиш учун топширилишга тайёр бўлган. Бироқ карантин чоралари кучайтирилиши мазкур йўналишнинг очилишини ортга сурган.

2020 йилнинг 3 июль куни, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖга қарашли “1-сонли Энергомонтаж поезди” УК ходимлари Тошкент метрополитенининг ерусти “Дўстлик-2” – “Қўйлиқ” участкасини кўрикдан ўтказишганда, моддий товар (кабель маҳсулотлари)нинг ўз жойида йўқлиги аниқланган ва ҳолат бўйича ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига мурожаат қилинган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, жами 899 131 590 сўмлик кабель маҳсулотлари номаълум шахслар томонидан ўғирланган. Тергов якунида, айбдор шахслар ҳамда йўқолган моддий товар топилиб, жиноятчилар жиноий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда етказилган 180 962 364 сўмлик зарар тўлиқ ундирилган. Aйни пайтда ҳолат бўйича тергов ва қидирув ишлари давом этмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей