1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 июля, 15:19 657 0

Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатномасиз кесган маъсул ходим жавобгарликка тортилди

Унга келтирилган қарийб 330 млн сўмлик зарарни қоплаш ва яна қатор жарималар тайинланди.
Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатномасиз кесган маъсул ходим жавобгарликка тортилди
Фото: Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоятдаги "Денов туман йўллардан фойдаланиш" УК нинг участка бўлими бошлиғи Ж.Ф. томонидан 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ж.Ф.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан БҲМнинг 10 баробари (2 млн 245 минг сўм ) миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ўсимлик дунёсига 329 млн 157 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.


Шу билан бирга, "Денов туман йўллардан фойдаланиш" УКга ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 донадан, яъни 10 минг 900 дона қимматбаҳо дарахт кўчатлари экиш ва 3 йил давомида экилган кўчатларни парвариш қилиш ҳақида кўрсатма берилди.

Ҳозирда жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни удириш чоралари кўрилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей