1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
6 июля, 09:48 17335 3

Расман: жамоат жойида ҳижобда юришга қўйилган тақиқ олиб ташланди

Шавкат Мирзиёев “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга имзо қўйди. 
Расман: жамоат жойида ҳижобда юришга қўйилган тақиқ олиб ташланди
Фото: Дэвид Триллинг / Иллюстрация
5 июль куни президент томонидан имзоланган Қонун ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.  

Қонун билан фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов бекор бўлмоқда. 

Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмасди.  

Бундан ташқари, диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби, диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.

Шунингдек, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тубдан енгиллаштирилмоқда, яъни: 

–  диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
–  диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
–  тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
–  рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
–  диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
–  рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

Шу билан бирга, диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатиш, ибодат қилинадиган бинолардан ва диний ташкилотга тегишли ҳудудлардан ташқарида амалга ошириш, диний таълим муассасаларидан ташқарида хусусий тартибда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш қонунга хилоф диний фаолият дея баҳоланади.
Комментарии
  • Ashrapova Naima
    Ashrapova Naima 9 июля, 23:28

    Мактабда ишлаётган укитувчиларга хам бу эркинлик бердилами?

  • Usar Usar
    Usar Usar 7 июля, 12:31

    Қонун хамма учун баробар

  • Нуриддин Каххаров
    Нуриддин Каххаров 6 июля, 14:45

    Мактабда ишлаётган укитувчиларга хам бу эркинлик бердилами?

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей