1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 июля, 14:47 621 0

Мактаблардаги FACE ID тизимига давлат 0 сўм беради — ХТВ вакили

Халқ таълими вазири ўринбосари лойиҳанинг молиявий томонлари ҳақида маълумот берди.
Мактаблардаги FACE ID тизимига давлат 0 сўм беради — ХТВ вакили
Фото: Иллюстрация / Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Май ойида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилиниши ҳақида маълум қилганди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ушбу тизимнинг молиявий жиҳатлари ҳақида маълумот берди.  

“Айни пайтда Тошкентдаги 100 дан ортиқ мактаблар ушбу тизимга уланди. Режа бўйича, келгуси ўқув йили бошлангунига қадар Тошкентдаги барча мактаблар уланади. 

Ушбу лойиҳага бюджетдан 0 сўм ажратилган. Боиси барча харажатлар хусусий ҳамкорлар томонидан қопланади. Улар камера, техник жиҳозлар сотиб олиниши харажатларини қоплашади. Бугунги кунда давлат томонидан ҳеч қандай маблағ ажратилмаяпти”
– дейди Рустам Каримжонов.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей