1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
5 июля, 14:19 870 0

"Насаф" – "Сўғдиёна" ўйинида оммавий муштлашув содир бўлди — видео

"Сўғдиёна" футболчилари инобатга олинмаган гол ва белгиланмаган пеналтига чидаб туролмади.
Фото: видеодан кадр
Кеча, 4 июль куни Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда Суперлиганинг 12-тури доирасида “Сўғдиёна’’ (Жиззах) – “Насаф” (Қарши) жамоаларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 92-дақиқасида “Сўғдиёна’’ жамоаси футболчилардан бири гол урди. Аввалига гол инобатга олинди, аммо ҳакамлар голли вазиятни видео ёрдам тизими (VAR) орқали текшириб кўргaнидан сўнг гол бекор қилинди. Маълум бўлишича, гол уришдан олдин Жиззах жамоаси футболчиси ўйин қоидасини бузган, хусусан, тўпни қабул қилиш пайтида у рақибини тирсаги билан урган.

Ушбу воқеадан кейин майдондаги вазият янада кескинлашиб кетди. “Сўғдиёна’’ жамоаси футболчиларидан бири ўйин қоидасини қўпол равишда бузиб, “Насаф” футболчисининг оёқларига зарба берди.

Натижада, футболчилар орасида муштлашув юзага келди. Ўйинни бошқараётган ҳакам “Сўғдиёна’’нинг 1 нафар “Насаф”нинг 2 нафар футболчисига қизил карточка бериб, майдондан четлаштирди.

Ўйин сўнгида “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Сўғдиёна’’ ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақида фикр билдирди. 

Унинг таъкидлашича, ўйин осон бўлмаган. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев мураббийлар номидан узр сўраб, уларнинг ҳимоячиларидан бири қизил карточка олганидан афсусда эканлигини билдирди. Унинг қайд этишича, ушбу қоидабузарлик жамоанинг кейинги ўйинларига таъсир қилиши мумкин.

“Насаф” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув “Насаф”нинг 53-дақиқадаги голи билан 1:0 ҳисобида якунланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей