1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
5 июля, 12:14 1297 0

COVID-19’га қарши эмланиш ирсиятга таъсир қилиши ёки бепуштликка олиб келадими?

Мутахассислар аҳоли орасида пайдо бўлган хавотирларга жавоб берди.
COVID-19’га қарши эмланиш ирсиятга таъсир қилиши ёки бепуштликка олиб келадими?
Фото: Бектемир тумани ҳокимлиги / Иллюстрация
Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши қўлланилаётган вакциналар ирсиятга таъсир қилиши ёки бепуштликка олиб келиши мумкинлиги бўйича  тарқалган маълумотларга мутахассислар томонидан  тўлиқ ва илмий жавоб берилди.  

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновга кўра, коронавирусга қарши яратилган барча вакциналар ўта хавфсиз ҳисобланади.

“Биринчидан, вакцинанинг яратилиш жараёни назорат остида бўлади. Иккинчидан, вакцина яратилгач, турли лаборатор синовлардан ўтказилади. Учинчидан, клиниколди синовларда ҳайвонларда бир неча марта текширувлардан ўтказилади. Шундан кейин уч босқичли клиник синовлар бошланади.

Вакциналар ножўя таъсирга эга бўлмайди. Сабаби ножўя таъсирга эга бўлган вакциналар ҳаттоки 1-клиник синовига ҳам етиб келмайди”,
- дейди вазир.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунованинг таъкидича, ҳар битта юқумли касалликларга қарши вакцинани амалиётга киритиш доим қийин кечган.

“Мустақилликдан кейин республикада 7 та янги вакцина амалиётга киритилган. Уларнинг натижасида бўғма, қоқшол, полиомиелит, қизамиқ, қизилча каби қатор касалликлар йўқолган.

Вакцинанинг ўзи ҳеч қачон касаллик келтириб чиқармайди. Халқимиз тўғри тушуниши керак. Бемор ҳолатда вакцинация олиш натижасида ҳар хил вазиятлар вужудга келиши мумкин. Вакцина зиён берса, нима учун биз уни аҳолига қилдиришимиз керак? Нима биз аҳолимизга душманмизми?”,
- дейди Дилором Турсунова.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей