1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Погода
5 июля, 11:18 1029 0

Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан аномал иссиқлик пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан аномал иссиқлик пасайиши кутилмоқда
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +25...+27 даража, кундуз кундари +41...+43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +44...+46 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқори.

Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди. Жума куни кундузги ҳарорат +37...+40 даражагача пасаяди ва фақат жанубий ҳудудлар бўйича +42...+44 даражани ташкил этади.

Қорақалпоғистон ҳудуди бўйича ҳарорат пайшанба кунидан пасайишни бошлайди ва жума куни ҳаво ҳарорати +32...+37 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши давом этади.

Ҳафтанинг бошида ва охирида Ўзбекистоннинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғир ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас, сешанба куни кечга томон эса Тошкент вилоятининг текислик ҳудудлари бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей