1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
5 июля, 10:11 421 0

Самарқанддаги автотурагоҳда VOLVO ва IVEKO юк автомобиллари ёниб кетди

Вилоят ФВБ маълумотига кўра, автомобиль ҳайдовчилари Туркия фуқаролари бўлган.
Самарқанддаги автотурагоҳда VOLVO ва IVEKO юк автомобиллари ёниб кетди
Фото: видеодан кадр
Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 июль куни соат 01:35 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани "Самарқанд" МФЙ Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган ''Жамбул жапи Барака сервис" МЧЖга қарашли автотураргоҳда Туркия фуқаролари Т. К. ва С. К. бошқарувидаги Қирғизистонга тегишли VOLVO ва IVEKO  русумли юк автомобиллари ёниб кетган.
 
Қайд этилишича, С. К. бошқарувидаги IVEKO қисман, Т. К. бошқарувидаги VOLVO эса тўлиқ ёнган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб бориб, ёнғин 02:40 да ўчирилган. 

Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей