1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
5 июля, 09:55 460 0

“Женоа”га яна бир ўзбек футболчиси қўшилиши мумкин

Элдор Шомуродов ўйнаётган клуб ўзбекистонлик ҳимоячини сотиб олмоқчи.
“Женоа”га яна бир ўзбек футболчиси қўшилиши мумкин
Фото: genoacfc.it
Россиялик журналист Нобел Арустамян “Пахтакор” вакили Иброҳимҳалил Йўлдошев “Женоа”га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Унинг ёзишича, 20 ёшли ҳимоячининг трансфери ушбу ёзда амалга оширилиши мумкин. Музокараларни Элдор Шомуродовни “Женоа”га трансферида воситачилик қилган ProSportsManagement ва Валерио Жуффрида олиб бормоқда.

Трансфер амалга ошса, ўзбекистонлик ҳимоячи 2021/22-йилги мавсумни Швейцариянинг “Сьон” клубида ўтказиши мумкин. Бу Генуя клубининг легионерлар бўйича “заявка”сига боғлиқ.

Журналистнинг қўшимча қилишича, “Женоа” Элдор Шомуродовни ёзда сотмоқчи эмас. Клуб ярим йил унинг трансфер нархи қимматлашишини кутишга қарор қилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей