1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
4 июля, 12:10 1222 0

Тошкент вилоятида от спортига ажратилган 25,4 гектар ерни $1,5 млнга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ қатор ҳудудларда ерларни қарийб $2 млнга ноқонуний сотаётган шахсларни қўлга олди.
Тошкент вилоятида от спортига ажратилган 25,4 гектар ерни $1,5 млнга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: видеодан кадр

2018 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туман ҳокими қарори билан от спортига ихтисослашган МЧЖга шундай спорт майдони қуриш учун 25,4 гектар ер ажратилган.


Аммо, мазкур жамият таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармай, ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа фуқарога $1 млн 500 мингга сотишни режалаштирган. У сўралган пулдан $700 мингини олаётган вақтида қўлга олинди.

Тошкент вилояти Зангиота ва Тошкент тумандарида яшовчи 3 нафар шахс, ўзганинг номида бўлган МЧЖга Зангиота тумани ҳокими қарори билан иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 гектар ер майдонининг 1,5 гектарини бошқа бир фуқаро номига ўтказиб беришини айтиб, бунинг учун ундан $150 минг сўраган.

Шундан сўнг, у сўралган пулдан $70 мингини олаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, Зангиота туманида яшовчи муқаддам судланган шахс туман ҳокими қарори билан ажратилган 35 сотих ерни бошқа бир фуқарога 80 сотих деб алдаб, унга ҳокимиятдаги танишлари орқали эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилган. Эвазига ундан $160 минг сўраган.

У сўралган пулдан $30 мингини олган вақтида ушланди.

Ҳудди шундай, Наманган вилояти Косонсой туманида агроном ва пахтачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалигининг иш бошқарувчиси бошқа бир фуқарога иссиқхона ва дала дўкони қуриш учун мазкур фермер хўжалиги ер майдонидан 2,1 гектар ерни мансабдор танишлари орқали унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига ундан $55 минг сўраган.

У сўралган пулдан $45 минг ва 106 млн сўмини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей