1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 июля, 20:28 3226 0

"Жуда кулгули ва абсурд қарор" - Расул Кушербaев ижтимоий тармоқларга чеклов ўрнатилгани ҳақида

Депутат Расул Кушербаев Ўзбекистонда TikTok, Twitter ва "ВКонтакте"га чекловлар ўрнатилганига муносабат билдирди.
Фото: uzlidep.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда 2 июлдан TikTok, Twitter ва "ВКонтакте"га чекловлар ўрнатилганига муносабат билдирди.

"Ўзбекистонда қонун талабларига зид равишда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланибди. Мен қарши бўлган фойдасиз қонун", - дея ёзди депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида.

Шунингдек, депутатнинг таъкидлашича, фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини муҳофаза қилиш баҳонаси билан интернетдаги оммабоп тармоқларни чеклашга уринишдек кўринаётган бу иш кўпроқ салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Масалан, фойдаланувчилар оммавий равишда чекловларни четлаб ўтувчи VPN каби дастурлардан фойдаланишни бошлайди, назорат буткул йўқолади. Бу фуқароларни қонунбузарга айланишга мажбур қилади.

"Танкка қарши кетмон билан жанг қилишдек "ахборот асри"даги жуда кулгули ва абсурд қарор", - дея қўшимча қилди Расул Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва "ВКонтакте" чеклангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей