1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 июля, 10:09 1072 0

Ёз ойларида "тонировка" бепул қилиниши таклиф қилинди

Депутат Дониёр Ғаниев бюджетга кўпроқ пул тушиши учун "тонировка" ёз ойларида бепул бўлиши кераклигини айтди.
Ёз ойларида
Фото: drive2.ru
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғаниев Дониёр ўзининг Telegram каналида ёз ойларида "тонировка"ни бепул қилиш кераклигини таклиф қилди. 

"Ташқарида камида 40 даража иссиқ. Табиийки, бундай иссиқда фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги пасаяди. Кундузи иссиқдан жон сақлаб, кечки салқинда кўчага чиқай десанг, карантин чекловлари сабаб соат 20:00 дан кейин деярли барча хизмат кўрсатиш шоҳобчалари фаолияти ҳам тўхтатиляпти", - деб ёзади депутат.

Депутатнинг фикрича, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари нафақат фуқароларга ноқулайлик яратяпти, балки мамлакат ЯИМ, айниқса хизмат кўрсатиш соҳалари ривожига қаттиқ зарба бўляпти.

Шунингдек, у иқтисодиётни ўсиши ҳамда бюджетга кўпроқ пул тушиши учун "тонировка'' нархларини ёз ойлари учун бекор қилиниши кераклигини сўраб, мурожаат қилди.

"Биргина йилнинг иссиқ мавсумида автомобиль ойналарини қорайтиришга бепул ёки минимал тўловлар асосида рухсат берилиши фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва самарадорлиги ошиши ҳамда мамлакат иқтисоди ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ'', - дея қўшича қилди Дониёр Ғаниев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей