1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
3 июля, 10:00 714 0

Зангиотадаги COVID-19 марказлари беморлар билан тўлди

Вазият жиддийлашиши ортидан Зангиота-1 ва Зангиота-2 шифохонаси белгиланган ўринлардан 150 дан ортиқ бемор қабул қилишга мажбур бўлди.
Зангиотадаги COVID-19 марказлари беморлар билан тўлди
Фото: ССВ / Иллюстрация
Тошкент шаҳар ССББ раҳбари ўринбосари Улуғбек Эгамбердиевнинг маълум қилишича, Тошкент вилоятида жойлашган Зангиота-1 ва Зангиота-2 ихтисослаштирилган юқумли касалликлар клиник шифохонасида 3543 ўринда 3702 нафар бемор даволанмоқда.

Қайд этилишича, ушбу беморларнинг 575 нафари оғир, 268 нафари ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда коронавирусга гумон қилинган беморлар учун “Ёшлик”, “Универсал” спорт мажмуалари ва “Ўзэкспомарказ”да тақсимлаш марказлари қайта фаолиятини тикламоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей