1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
2 июля, 17:03 789 0

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни $450 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У ер ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тайёрламоқчи бўлган.  
Тошкент вилоятида 80 сотих ерни $450 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: ИИВ Матбуот хизмати
ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 1 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ш.С. Н.М.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги Чорбоғ қўрғони, "Бочка" сув бўйича туристик ва бошқа дам олиш маскани қуриш учун мўлжалланган 80 сотих бўш ер майдонини кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, $450 мингга сотишини, аванс сифатида $20 минг беришини талаб қилган.



Шундан сўнг, Ш.С. туманидаги "Угам" олма боғи кўчаси 82-уйда жойлашган дала ҳовлида Н.М.дан $20 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.



Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 28-211-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланди. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей