1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 июля, 16:45 11274 0

Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” чекланди

“Ўзкомназорат” қатор ижтимоий тармоқлардаги узилишларга изоҳ берди.
Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” чекланди
Фото: globallookpress.com
“Ўзкомназорат” Ахборот хизмати хабарига кўра, айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди.

Қайд этилишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан “Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри”га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

Аввалроқ, “Ўзкомназорат” “ВКонтакте”, Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида ўзбекистонликларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун “Mail.ru Group”, “Twitter Inc” ва “Tencent-Inc” компанияларига кўрсатмалар берилгани ҳақида маълум қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей