1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
2 июля, 13:51 550 0

Aбдулазиз Комилов AҚШ давлат котиби ва Пентагон раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ томони билан Афғонистондаги вазият, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва бошқа муҳим ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Aбдулазиз Комилов AҚШ давлат котиби ва Пентагон раҳбари билан учрашди
Фото: ТИВ / А.Комилов ва Энтони Блинкен
Кеча, 1 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Вашингтон шаҳрида AҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва давлат котиби Энтони Блинкен ва билан учрашди.

Дастлаб Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан ўтказилган музокараларда мудофаа йўналишидаги, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. 

Ллойд Остин Ўзбекистон томонидан Aфғонистонда вазиятни барқарорлаштириш қўллаб-қувватланаётганлигини ҳамда Aфғонистон иқтисодиётини қайта тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясига кўмаклашишга тайёрлигини олқишлади.

Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен эса Ўзбекистон – Aмерика муносабатлари узоқ тадрижий йўлни босиб ўтганлиги ва ҳозирда ўз тараққиётининг чўққисига чиққанлигини билдирди. Шу билан бирга томонлар стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш учун улкан салоҳиятга эгалигини таъкидлади.

Aмерика томони Aфғонистонда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка эришиш, минтақавий боғлиқликни жумладан Aфғонистон билан яқин сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик қилиш орқали кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей