1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 июля, 13:00 711 0

Ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг иш ҳақини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, уларга ўз ҳудудларидаги жамоат транспортларида бепул ҳаракатланишлари учун имтиёз берилиши мумкин.
Ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг иш ҳақини ошириш таклиф қилинди
Фото: Иллюстрация / Чилонзор тумани ОББ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Маҳфират Хушвақтова ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг иш ҳақини оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Депутатнинг фикрича, бугунги нарх-навонинг ўсиш суръати ва ходимларга аниқ бир тартибда иш шароити белгилаб берилмаганлиги сабаб овқатланиш учун ажратилган маблағ етарли эмас.

Шунингдек, Маҳфират Хушвақтова мазкур ходимларининг фаолияти учун етарли даражада меҳнат шароитларини яратиш бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблади:

– Ҳар бир ҳудуддаги ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун ажратилган иш биноларини қайта кўриб чиқиш ва ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш;

Йилнинг тўрт фаслида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўз вақтида сифатли овқатланишларини таъминлаш учун инновацион услубда ошхона хизматига мослашган автобуслар фаолиятини йўлга қўйиш;

– Кўчма ҳолатда бўлсада биоҳожатхоналар тизимини ишга тушириш;

Ўз ҳудудларидаги жамоат транспортларида бепул ҳаракатланишлари учун имтиёз бериш;

Ойлик маошларини ҳисоблаб чиқиш тизимини қайта кўриб чиқиш;

– Уларнинг меҳнат фаолиятидаги энг катта тўсиқлардан бири бўлган жамоат жойларидаги етарли бўлмаган чиқинди яшиклар тизимини кенгайтириш.

"Уларнинг иш фаолиятида меҳнат қонунчилиги тартибида аниқ вақт белгиланмаган, ёки меҳнат шартномасида белгиланган нормаларга амал қилинмайди. Чунки ёз фаслида эрталабки соат 06:00 да ёки кечки 19:00 дан кейин ҳам уларни ўз меҳнат фаолиятлари билан шуғулланаётган ҳолатда кўрамиз. Қиш фаслидаги турли байрамлар ёки бошқа тадбирлар доирасида уларни қаҳратон совуқларда гул экаётган ёки ободонлаштириш билан шуғулланаётган ҳолатда учратишимиз мумкин", - деб ёзади Маҳфират Хушвақтова.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей