1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
2 июля, 09:02 3713 0

Қашқадарёда бемордан 5 000 сўм сўраган шифокор ишдан кетди — видео

У бемордан юқумли касалликлар бўлимида рўйхатга олиш учун пул талаб қилган.
Қашқадарёда бемордан 5 000 сўм сўраган шифокор ишдан кетди — видео
Фото: видеодан кадр
Қашқадарё вилояти ССБ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 24 июнь куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. бемордан касаллик тарихи очиш учун 5 000 сўм пул cўраган.

Шундан сўнг, туман юқумли касалликлар шифохонасининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан Ғ. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида санитария талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей