1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
1 июля, 19:24 350 0

Шерзод Юсупов "Саховат" жамғармаси Васийлик кенгашини раиси этиб тайинланди

"Саховат" хайрия жамғармаси Ўзбекистондан Россияга борган меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган.
Шерзод Юсупов
Фото: "Саховат" Фонди
Шерзод Искандaрович Юсупов "Саховат" мигрантларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгашининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

Шерзод Искандaрович Юсупов - Ўзбекистондан бўлган россиялик молиячи ва банкир бўлиб, у "Восточний" банк ва "Модулбанк" директорлар кенгашларининг собиқ акциядори ва аъзоси ҳисобланади.
"Саховат" хайрия жамғармаси 2020 йилнинг июлида Россияда рўйхатдан ўтган. Жамғарманинг асосий мақсади ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳамда уларнинг Россия Федерациясида бўлган оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашдан иборат. Жамғарма Россияда таълим олиш, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва муҳожир ишчиларнинг ижтимоий мослашуви соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей