1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
1 июля, 11:38 277 0

Ўзбекистонда рақамли маркировкалаш алкоголсиз салқин ичимликларнинг нархи ошишига олиб келадими?

ДСҚ сув ва алкоголсиз салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг ташвиши асоссизлигини маълум қилди. 
Ўзбекистонда рақамли маркировкалаш алкоголсиз салқин ичимликларнинг нархи ошишига олиб келадими?
Фото: ccbu.uz
Ижтимоий тармоқларда “International Beverages Tashkent” МЧЖ ҚК (Pepsi), “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ, “Lactalis Central Asia” МЧЖ ХК (Nestle), “Navruz International Corp.” МЧЖ (Montella), “Family Group” (RC Cola, Family) МЧЖ ҚК, “Hydrolife Bottlers” МЧЖ, “Chortoq Mineral Water” МЧЖ ҚК каби йирик сув ва алкоголсиз салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг 4 июнь куни рақамли маркировкалаш бўйича Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатасига йўллаган мурожаати кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу корхоналар рақамли маркировкалашни 2025 йилгача кечиктиришни сўрашган. Умуман олганда мазкур лойиҳани татбиқ қилиш маҳсулотларнинг қимматлашиши ва дефицитига олиб келишини таъкидлашган.

Давлат солиқ қўмитаси ушбу маълумотларга муносабат билдирди.  

“Биз ишлаб чиқарувчилар учун тажриба лойиҳасида ихтиёрий иштирок этиш, ягона тўғри ечим деб ҳисоблаймиз. Унинг доирасида улар маркировкалаш ускуналари билан бепул жиҳозланади ва ходимларини ўқитиш ташкил этилади”, - дейилади муносабатда. 

Қайд этилишича, тажриба лойиҳаси 2022 йилнинг баҳорида режалаштирилган мажбурий рақамли маркалаш санасига ўз вақтида ва ортиқча қийинчиликларсиз тайёргарлик кўриш имконини беради. Қувватларни қайта жиҳозлаш жорий йилнинг куз ойи ўрталарига – сув ва алкоголсиз салқин ичимликларга бўлган талабнинг пасайиш мавсумига режалаштирилган.

ДСҚга кўра, пиво маркировкаси муваффақиятли йўлга қўйилганлиги ушбу лойиҳанинг самарадорлини оқлайди.

Аниқланишича, ДСҚ томонидан уларга лойиҳада иштирок этишнинг афзалликлари ҳақида тушунтиришлар берилган ҳамда мурожаатчилар билан тажриба лойиҳасида иштирок этиш бўйича тегишли шартномалар имзоланган.

“Давлат солиқ қўмитаси ушбу ишлаб чиқарувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилади, уларнинг соҳада ислоҳотларни амалга оширишдаги садоқатини қадрлайди ва тажриба лойиҳасини амалга ошириш давомида зарур ёрдамларни кўрсатади”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей