1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
1 июля, 10:38 623 0

Янги ўқув йилидан 7 йилга имтиёзли таълим кредитлари берилади

Президент янги ўқув йилидан бошлаб таълим кредити олишнинг янги шартлари ҳақида гапирди.
Янги ўқув йилидан 7 йилга имтиёзли таълим кредитлари берилади
Фото: president.uz
Кеча, 30 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форуми бўлиб ўтди. Форум давомида президент талабаларга янги имтиёзлар беришини эълон қилди.

"Биз университетда шартнома асосида ўқиш имконига эга бўлмаган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини яратамиз. 

Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар. Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап. Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади"
, - деди президент.

Бундан ташқари, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади. 

Шунингдек, "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандлари учун биринчи курсда ўқиш учун бюджет маблағларидан шартнома тўлаш тартиби жорий этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей