1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
1 июля, 08:54 257 0

БМТ Ўзбекистонга қарийб $4 млн кредит ажратади

Олинаётган қарз Тошент шаҳрига электробуслар сотиб олишга йўналтирилади.
БМТ Ўзбекистонга қарийб $4 млн кредит ажратади
Фото: Транспорт вазирлиги
БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида Тошкентга электробуслар сотиб олиш учун қарийб $4 млн ажратади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳани БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармасининг "Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш" дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилган.

6 йил муддатга мўлжалланган лойиҳага икки халқаро донор - БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан $3,9 млн маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда пилот лойиҳа тариқасида шаҳарда яшил транспорт йўлагини жорий этиш режалаштирилган.

"Мазкур лойиҳа Тошкент шаҳри мисолида шаҳар жамоат транспортида электротранспортдан жадал равишда фойдаланишни жорий этиш йўли билан атроф-муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, ушбу тажриба Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин", - дейилади вазирлик хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей