1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
30 июня, 09:38 2178 0

Туман ва шаҳарларда 1100 дан ортиқ иш ўрни қисқартирилади

Бунга ҳудудларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинаётганлиги сабаб бўлди.
Туман ва шаҳарларда 1100 дан ортиқ иш ўрни қисқартирилади
Фото: UzNews.uz
“Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 октябрдан ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади. 

Шу сабабли, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади.

Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилади. 

2021 йил 1 октябрдан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими босқичма-босқич жорий этилади. 

Қайд этилишича, Марказлар томонидан давлат ташкилотларига юридик хизматлар ушбу электрон тизим орқали амалга оширилади.

Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида ташкил этилади ва уларга бўйсунади.

Марказлар ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Марказлар ходими сифатида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган шахс:

–  лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш;
–  нотариал идорада 6 ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

Марказларнинг қонуний фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш ва тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир ўтказиш қатъиян тақиқланади.Марказлар бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей