1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
29 июня, 18:34 518 0

Тошкентда 17 ёшли ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан қочишга уринди

Matiz ва ЙПХ автомобили ўртасидаги "пойга" сабаби маълум қилинди.
Тошкентда 17 ёшли ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан қочишга уринди
Фото: Видеодан кадрлар
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ИИББ хизмат автомобили ҳуқубузарни таъқиб қилаётгани акс этган видеога изоҳ берди.

29 июнь куни соат тахминан 02:30 да Олмазор туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида ЙҲХБ ЙПХ инспектори, кичик сержант Э. Расулов хизмат пайтида эътиборини тортган Matiz’ни тўхтатмоқчи бўлган. Аммо ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттирган

Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўзига бириктирилган хизмат автомобилида Matiz’ни ортидан таъқиб қилган. Ҳаракатланиш давомида Matiz бошқарувни йўқотиб Cobalt билан тўқнашган ва воқеа жойини тарк этган. 

Кўрилган чоралар натижасида 17 ёшли Зойир А. Бошқарувидаги Matiz тўхтатилган. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлари бўлмагани аниқланган. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда. 

Автомобиль МЖтКнинг 291-моддаси 1-қисми “а” бандига мувофиқ жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳолатни видеога олиб тарқатган ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей