1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 июня, 15:19 528 0

"Низомий"да бу йил 250 га яқин талаба битирув имтиҳонларидан ўтолмади

Жорий ўқув йилида илк бор мазкур университетда имтиҳонлар YouTube орқали барчага тақдим этган ҳолда ўтказилди.
Фото: ТДПУ
Бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори университетда жорий йилги битирув имтиҳонлари шаффоф ўтказилганлигини айтди.

ТДПУ ректори Алишер Умаровнинг таъкидлашича, университетда жорий ўқув йилида биринчи марта барча битирув имтиҳонлари ва диплом ҳимоя ишлари очиқдан-очиқ YouTube орқали барчага тақдим этган ҳолда ўтказилди.

"Рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни қисқартирамиз. Коррупцияни қисқартиришга мисол: биз жорий ўқув йилида биринчи марта барча битирув имтиҳонлари ва диплом ҳимоя ишларини очиқдан-очиқ YouTube орқали барчага тақдим этиб, ўтказдик", - дейди ТДПУ ректори.

Қайд этилишича, бу йил университетда ўтказилган битирув имтиҳонларидан ўтолмаган талабалар сони кескин ошган.

"Шунда бир ҳолат намоён бўлдики, олдинги ўқув йилларида битирув имтиҳонларидан йиқилганлар жуда ҳам оз бўларди: 7 та ёки 10 та. Бу йил эса 241 та талаба имтиҳондан ўтолмади. Бунга сабаб биз уларнинг билим сифати, малака ва мутахассислигига жавоб берамиз", - дея қўшимча қилди Алишер Умаров.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей