1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
29 июня, 08:40 666 0

Навоийда Сobalt ва Howo юк машинаси тўқнашди: қурбонлар бор — видео

Ҳодисага Сobalt ҳайдовчисининг ухлаб қолгани сабаб бўлди.
Навоийда Сobalt ва Howo юк машинаси тўқнашди: қурбонлар бор — видео
Фото: видеодан кадр
Навоий вилояти Конимех туманида Сobalt ва Howo юк машинаси тўқнашиб кетиши натижасида икки нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Навоий вилояти ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 27 июнь куни соат 14:30 да Навоий вилояти Конимех туманидан ўтган А-379 йўлида 1995 йилда туғилган фуқаро Сobalt'да ҳаракатланиб келаётиб ухлаб қолган.

Натижада, бошқарувни йўқотиб, шу йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Howo юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
ЙТҲ оқибатида Сobalt ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Конимех тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Фарғонада Damas юқори тезликда светофорга урилгани ҳамда Сирдарёда "Жигули", Nexia-3 ва Isuzu юк автомобили иштирокидаги ЙТҲда икки нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей