1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
28 июня, 21:04 2872 0

Афғон ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтишга уринди

Шу кунгача бундай ҳаракатлар бир неча бор амалга оширилиб, охиргиси шанба, 26 июнь куни бўлган.
Афғон ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтишга уринди
Фото: dawn.com / Иллюстрация
Аввaлроқ,ТИВ ўнлаб афғон қўшинлари ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ҳақида баёнот берган эди.

Бугун, 28 июнь куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги брифингда 26 июнь куни бир неча афғон ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини яна бузиб ўтганлиги маълум қилинди.

Асадовнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар бир неча бор амалга оширилган. Охиргиси шанба, 26 июнь куни бўган.

"Хабарингиз бор, 23 июнь куни илк бор 53 Афғонистон фуқароси ва ҳарбийлари чегарамизни бузиб ўтишга ҳаракат қилди. Бундан кейин ҳам бундай ҳаракатлар бир неча бор амалга оширилди. Охиргиси шанба куни бўлди. Биз ўзимизнинг миллий қонунчилигимиз ва халқаро нормалардан келиб чиққан ҳолда улар билан тегишли суриштирув ва тергов ишларини амалга ошириб, уларнинг барчасини ўзининг республиксига жўнатиб юбордик", — дейди Шерзод Асадов.

Шунингдек, матбуот котибининг сўзларига кўра, Афғонистон билан боғлиқ масалалар 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференция давомида кўриб чиқилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей