1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
28 июня, 18:24 912 0

Чиқиндилар билан боғлиқ қоидабузарларга 2 млрд сўм жарима солинди

Жорий йилда қарийб 7 мингта қонун бузилиши ҳолати аниқланган.
Чиқиндилар билан боғлиқ қоидабузарларга 2 млрд сўм жарима солинди
Фото: UzNews.uz
Жорий йил бошидан буён чиқиндилар билан боғлиқ 6 913 та қонун бузилиши ҳолати аниқланиб, фуқаро ва мансабдор шахсларга 2 млрд сўмлик жарималар расмийлаштирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, чиқиндиларни ташиб кетиш учун тадбиркорларга ҳудудларни давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш механизмлари яратилмоқда, хусусан, маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича 8 та битим имзоланди.

235 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 42 таси рекультивация қилинди.

Шунингдек, майдони 1 109 гектарга тенг 167 та чиқинди полигони ёпилади ва рекультивация қилинади, 773 гектарли 59 та янги полигон ташкил этилади.

2019-2028 йилларда Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси доирасида қуйидагилар кўзда тутилган.

—  96 та чиқиндиларни қайта юклаш кўчма станциялари ташкил этиш;

—  Қайта юклаш стнацияларини 230 та махсус техника ва 520 та контейнер билан таъминлаш.

Маълумот берилишича, полигонларни оптималлаштириш ва янги полигонлар қуриш учун $928 млн ва қайта юклаш станцияларини қуриш учун $144  млн, махсус техника ва контейнер харид қилиш учун $406 млн миқдорида маблағлар талаб этилади.

Полигонларни оптималлаштириш ва янги полигонлар қуриш ишларини халқаро молия институтларининг кредит маблағлари эвазига амалга ошириш ҳамда кредит маблағларини "Экологик йиғим" ҳисобидан қоплаб бориш кўзланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей