1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10634.36 1 EUR = 12519.83 1 RUB = 144.08
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 июня, 17:11 1226 0

Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақаларнинг минимал миқдори оширилиши, давлат ташкилотларининг айрим харажатлари мажбурий ҳисоботи ва бошқа ўзгаришлар келаси ойдан кучга киради.
Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?
Norma.uz'нинг ёзишича, Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар жорий қилиниши кўзда тутилган:

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларига харажатларнинг бир қисми қопланади

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

–  инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача, бироқ 15 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар;
–  миллий валютадаги кредитлар бўйича — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10% пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
–  синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар;
–  чет эл валютасидаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи, бироқ 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.

Паррандачиларга субсидиялар ва имтиёзлар берилади  

ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачиларга давлат бюджетидан қуйидагилар ажратилади:

2024 йил 1 июлгача асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50% миқдорида қўлланилади.
Паррандачилик хўжаликлари – сотилган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида субсидия;

Божхона назорати тартиби ўзгартирилади

1  июлдан божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:
–  “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида босқичма-босқич ташкил этилади;
–  божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;
–  чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.

Озиқ-овқат ва алкоголли маҳсулотлар устидан назорат кучайтирилади

–  озиқ-овқат ва техник этил спиртини ташийдиган транспорт воситалари реал вақтда автоматик кузатув тизими (GPS) билан жиҳозланган бўлиши керак;
–  озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар ихтиёрий равишда тамғаланади.
–  таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга йўл қўйилмайди;

Пенсия ва нафақаларнинг минимал миқдори оширилади  
 
Ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади. Шунингдек,
–  иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан  400 000 сўмга оширилади; 
–  ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;
–  зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди.
–  боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;
–  боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади.

Оилавий нодавлат боғчаларга имтиёзлар берилади

Президент қарорига асосан 1 июлдан бошлаб:
–  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 тагача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 тагача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;
–  оилавий нодавлат МТТлар томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда — 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат МТТлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланади;
–  оилавий нодавлат МТТлар ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади.

Давлат ташкилотлари хизмат сафари, хорижлик меҳмонлар қабулига кетган харажатлар ҳақида мажбурий ҳисобот беради  

Давлат идоралари ва ташкилотлари Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига қуйидаги маълумотларни жойлаштириб, ҳар чоракда янгилаб боради:
–  амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
–  мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно);
–  президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар;
–  ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.

ЖШШИР — шахсни тасдиқловчи ягона идентификатор

Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига:  

–  махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;
–  нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишга рухсат берилди.

Бундан ташқари, давлат солиқ хизмати органларининг бошқарув ходимлари ўз даромадлари  ва эгалигида бўлган активларни мажбурий декларациялаш тартиби  жорий этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей