1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Туризм
28 июня, 12:20 318 0

Қувайт авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлайди

Қувайт халқаро аэропортида Jazeera Airways’нинг Қувайт – Тошкент йўналиши бўйича илк рейсининг очилиш маросими ўтказилди.
Қувайт авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлайди
Фото: fb.com/Jazeera.Airways
27 июн куни Қувайт халқаро аэропортида Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонаси вакиллари иштирокида Jazeera Airways авиакомпаниясининг Қувайт – Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейсининг очилиш маросими ўтказилди.

Jazeera Airways бош директори Роҳит Рамачандран ўз нутқида Қувайт ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни очиш муҳимлигини таъкидлади. 

“Биз Қувайт халқаро аэропортидан Ўзбекистон пойтахтига тўғридан-тўғри рейсни очганимиздан мамнунмиз. Бой тарихга эга ушбу мамлакат нафақат қувайтликлар, балки минтақадаги бошқа мамлакатлар фуқаролари учун ҳам энг оммабоп йўналишлардан бири ҳисобланади. Мунтазам қатновларнинг ташкил этилиши икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беришига ишончим комил”, - деди Роҳит Рамачандран.

Эслатиб ўтамиз, Қувайт авиакомпанияси мартдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирганди.  

Бироқ, авиакомпания парвозларни амалга ошириш учун апрелда рухсатнома олганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей