1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
28 июня, 11:45 5349 0

Тошкентда аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди — видео

Бунга хонадонда келиб чиққан ёнғин сабаб бўлди.
Тошкентда аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди — видео
Фото: Видеодан кадр
Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео юзасидан ФВВ расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Алимкент 1-тор кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. 

Аниқланишича, хонадондаги мебель жиҳозида ёнғин келиб чиққан. Натижада, меҳмонга келган С.А. уйнинг орқа томонидаги деразасидан чиққан. 

ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлаган.

Шундан сўнг, С.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди. С.А. травматология бўлимига олиб борилганда, у маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди. 

"Ҳодиса оқибатида С.А.га жиддий жарохат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда. Яқин кунлар ичида фуқарога жавоб берилади",— дейилади ФВВ хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей