1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
28 июня, 09:35 491 0

Пойтахтдан Тошкент вилоятига автобус қатнови давом этади

28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт воситалари орқали кириш бўйича чекловлар ўрнатилганди.
 
Пойтахтдан Тошкент вилоятига автобус қатнови давом этади
Фото: Tashtrans.uz
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади. 

Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновчи автобуслар фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади.

Таъкидланишича, республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан бу ҳақида йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.

Шунингдек, айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда 28 июндан карантин яна кучайтирилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей