1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 июня, 20:01 3011 0

Ўзбекистонда ҳижоб энди диний либос эмас: тақиқ олиб ташланмоқда

Амалдаги қонун Ўзбекистон фуқароларининг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларини тақиқлар эди.
Ўзбекистонда ҳижоб энди диний либос эмас: тақиқ олиб ташланмоқда
Фото: Eurasianet.org
Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун билан қуйидагилар бекор бўлмоқда:

–  фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов;
–  диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби;
–  диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
–  диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.

Шунингдек, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тубдан енгиллаштирилмоқда:

Яъни: 

–  диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
–  диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
–  тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
–  рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
–  диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
–  рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

Диний ташкилотнинг фаолияти фақатгина суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкинлиги, мансабдор шахслар томонидан диний ташкилотларнинг қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганда улар давлат божини тўлашдан озод этилиши ва бошқа қўшимча кафолатлар назарда тутилмоқда.

Мазкур Қонун Ўзбекистон президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига ўтган йилнинг августида қўйилганди.
 
Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей