1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
26 июня, 12:30 474 0

Давлат бюджети харажатлари 13 трлн сўмга оширилади

Сенаторлар ОТМларга давлат гранти квотаси оширилиши, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни иш билан банд қилиш ва бошқа соҳалар бўйича қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлашга йўналтириладиган маблағларни маъқуллади.
Давлат бюджети харажатлари 13 трлн сўмга оширилади
Фото: Сенат
Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида 2021 йил учун Давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш бўйича тегишли қонун кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида қабул қилинган қарорлар, тасдиқланган дастурлардаги устувор вазифалар ижроси, қўшимча молиялаштириш манбаларини талаб этмоқда.

Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун Давлат бюджети харажатларининг 13,1 трлн сўмга оширилиши назарда тутилмоқда.

Бунда, президентнинг 2021 йил 3 февралдаги 6155-сонли фармонига биноан:

- туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун 410 млрд сўм;
- эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилмалар билан таъминлашга 350 млрд сўм;
- Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 124,2 млрд сўм;
- “Эл-юрт умиди” жамғармасига нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқишга юбориладиган ёшлар сонини 5 баробарга (82 тадан 350 тага) ошириш учун 80 млрд сўм;
- 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичларини 25 фоизга ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизларига грантларни 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказиш учун 64,4 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилиши назарда тутилган.

Шунингдек, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, уларнинг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашиш тадбирларини давом эттириш мақсадида қабул қилинган президент қарори (2021 йил 27 мартдаги 5041-сон) ижросини таъминлашда:

- оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун ваколатли банклар устав капиталини 1,3 трлн сўмга ошириш;
- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга қўшимча 1,5 трлн сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган.

Шу билан бирга, Қонун билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатлари учун 6,4 трлн сўм (13,4 дан 19,8 трлн сўмга) йўналтирилмоқда.

Ушбу маблағлардан:
а) республика бюджетига ички йўл ва ичимлик суви таъминоти (3,2 трлн сўм) ва оилавий тадбиркорлик (1,5 трлн сўм) дастурлари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини (1,1 трлн сўм) барпо этиш учун 5,8 трлн сўм;
б) оилавий тадбиркорлик дастури доирасида лимончилик лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида “Турон банк”нинг устав капиталини ошириш учун 100 млрд сўм;
в) чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари учун кредит линияларини молиялаштиришга 550 млрд сўм ажратиш назарда тутилмоқда.

Сенаторлар қонунни маъқуллади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей