1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
26 июня, 10:18 1036 0

Ўзбекистонда COVID-19’дан касалланиш бўйича антирекорд яна янгиланди

Охирги суткада барча ҳудудларда 500 дан ортиқ фуқарода инфекция аниқланди, 2 бемор вафот этди.
Ўзбекистонда COVID-19’дан касалланиш бўйича антирекорд яна янгиланди
ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 25 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 500 нафардан, даволанаётган беморлар 3500 нафардан ошди. Шунингдек, икки нафар бемор вафот этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Тошкент ( 94), Самарқанд (90), Хоразм (35), Фарғона (32) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (164) қайд этилган.

Кеча кун давомида 454 нафар бемор соғайган. Аммо, 2 бемор вафот этган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 542 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич бўйича жорий йилги антирекорд 24 июнь куни (476 киши) ўрнатилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей