1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 июня, 08:18 508 0

Президент Чирчиқ дарёси бўйидаги қурилиш ишлари билан танишди

У ерда кўпроқ дарахтлар экиш, аҳоли учун рекрацион жойларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Президент Чирчиқ дарёси бўйидаги қурилиш ишлари билан танишди
Фото: president.uz
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дарёси бўйида олиб борилаётган қурилиш жараёнини кўздан кечирди, дея хабар берди президент Матбуот хизмати.  

Дарёнинг Тошкент шаҳридан ўтган қисми 16 километрни ташкил этади. Ушбу масофада ўзанни қисқартириб, турли инфратузилма объектлари барпо этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда Оҳангарон ва Бектемир кўчалари оралиғидаги 5 километр тартибга келтирилмоқда. Бу қисмдаги ишлар 2021-2022 йилларда амалга оширилади. Натижада 34 гектардан зиёд майдон ҳосил бўлади.

Ушбу лойиҳа тўрт босқичда амалга оширилади. Иккинчи босқичда яна 5 километр, учинчи ва тўртинчи босқичларда 3 километрдан дарё ўзани тартибга келтирилади.

Умуман, бу ишлар натижасида 210 гектар қўшимча ер очилади. Бу ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, дам олиш масканлари, сайр йўлаклари ва маҳаллий автомобиль йўллари барпо этилади. Шунингдек, замонавий уй-жойлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари бу ҳудуд шаҳар экологияси учун муҳимлигини таъкидлаб, кўпроқ дарахтлар экиш, аҳолини учун рекрацион жойларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари билан йиғилиш бўлди.

— Бу йил жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу байрамни кўтаринки руҳ билан, улкан натижалар билан кутиб олишимиз керак. Халқимизни рози қилиш учун янги қирраларни, янги имкониятларни топишимиз зарур, - деди Президент.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей