1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
25 июня, 15:08 625 0

Ўзбекистон Олимпия ва Паралимпия ғолибларига қанча мукофот пули бериши маълум бўлди

24 июнь ҳолатига жами 101 та лицензия қўлга киритилган. Мусобақалар бошлангунга қадар яна 17 та йўлланма қўлга киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Олимпия ва Паралимпия ғолибларига қанча мукофот пули бериши маълум бўлди
Фото: rukita.co
Президентнинг “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Қарорда туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилмоқда:

—  Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритган спортчилар учун ўқув-машғулот йиғинларининг якуний босқичини самарали ва сифатли ташкил этиш;
—  Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирок этиши учун уларни спорт анжомлари (шу жумладан, махсус спорт анжомлари), расмий либос ва спорт экипировкаси билан таъминлаш.

2021 йил 24 июнь ҳолатига Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи жами 101 та лицензия қўлга киритилган;

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар қўшимча 17 та лицензияни қўлга киритилиши кутилмоқда.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

 олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
 кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
 бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.

Харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада ўйинлари жорий йил 23 июль – 8 август кунлари Токиода ўтказилиши белгиланган.
Паралимпия ўйинлари эса Токиода 24 август – 5 сентябрь кунлари ўтказилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей