1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
25 июня, 12:27 358 0

Сенат Тошкент вилояти ҳудудлари чегарасини ўзгартириш бўйича қонунни маъқуллади

Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Сенат Тошкент вилояти ҳудудлари чегарасини ўзгартириш бўйича қонунни маъқуллади
Фото: Иллюстрация
Бугун, 25 июнь куни ўтказилаётган ялпи мажлисда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов ушбу қарорнинг маъқулланиши Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларини янада тараққий қилишига хизмат қилишини таъкидлади.

Сенаторлар ушбу қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжатга кўра, Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига, Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига, Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига, Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига, Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига, Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига ўтказилади.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига, Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига, Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига, Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани  таркибига, Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига, Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига, Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей