1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
25 июня, 11:45 275 0

Тошкентда маст ҳолатда велосипед ҳайдаганлар жаримага тортилди

Бир кунда бирданига тўртта шундай ҳолат содир этилган.
Тошкентда маст ҳолатда велосипед ҳайдаганлар жаримага тортилди
Фото: Тошкенрт шаҳар ИИББ Матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 23 июнь куни Сергели тумани Янги Сергели кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходими велосипедчи - 1983 йилда туғилган Зинат М.ни тўхтатди.Текширув давомида фуқаро маст эканлиги аниқланди.

Шу куннинг ўзида Мирзо Улуғбек туманидаги Зиёлилар кўчасида йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит бераётган велосипедчига эътибор қаратилди. Велосипедчи - 1974 йилда туғилган Андрей К. маст эканлиги маълум бўлди. 

Кейинроқ, Мустақиллик шоҳ кўчасида 1970 йилда туғилган Анри К.ни маст ҳолатда велосипед бошқараётганини аниқланди.

Шунингдек, Яшнобод тумани Фарғона йўлида 1980 йилда туғилган Юрий И. маст ҳолатда велосипед бошқараётганини аниқланди.

Барча қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей