1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
25 июня, 10:10 249 0

Тошкент вилоятида қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди

Ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятида қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати
Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишини олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

Унга кўра, Нурафшон туманида фуқаро Н.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки $1 100 ни $500 га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей