1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
24 июня, 21:22 287 0

Тошкент вилоятида 4 йилда битта иш ўрни яратишга $24 мингдан сарфлангани маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди.
Тошкент вилоятида 4 йилда битта иш ўрни яратишга $24 мингдан сарфлангани маълум бўлди
Фото: president.uz
Бугун, 24 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида охирги 4 йилда маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 трлн сўм инвестиция йўналтирилгани айтилди.

Йиғилишда инвестицияларнинг натижадорлиги чуқур таҳлил қилинди.

– Олиб келинган ҳар бир доллар халқимизга, ҳудудлар ва тармоқларга ўзининг ижобий натижасини бериши керак. Агар туманларда вазият ўзгарганда эди, қанча иш ўрни, қанча экспорт бўлган бўларди. Инвестиция ва экспорт билан шуғулланмаган ҳокимларнинг келажаги йўқ, - деди Шавкат Мирзиёев.

Таҳлилларга кўра, ажратилган ҳар бир млрд сўм эвазига Наманганда 12 та, Андижонда 11 та, Навоий ва Сирдарёда 8-9 тадан янги иш ўрни яратилган. Бу кўрсаткич Бухоро, Самарқанд ва Хоразмда 6-7 та, Қашқадарё ва Фарғонада 5 тага тўғри келган. Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида эса атиги 3-4 тани ташкил этган.

Аммо Тошкент вилоятига сўнгги 4 йилда йўналтирилган 950 млн доллар хорижий инвестиция ва банк кредитлари ҳисобига атиги 40 мингта янги иш ўрни яратилган. Яъни бир иш ўрни 24 минг долларга тўғри келмоқда. Наманган вилоятида эса 2 баравар кам маблағ сарфланиб, 52 мингта иш ўрни очилган.

Йиғилишда экспорт бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати ҳам муҳокама қилинди. Бу борадаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш, бозор конъюнктураси туфайли юзага келган қолоқликларни бошқа тармоқлар ва қўшимча маҳсулотлар экспорти ҳисобига қоплаш муҳимлиги қайд этилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей