1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
24 июня, 17:45 448 0

ДТМ кириш имтиҳонлари харажатларига қарийб 30 млрд сўм кетишини айтди

Шунингдек, айни вақтгача қанча абитуриент онлайн рўйхатдан ўтгани маълум қилинди.
ДТМ кириш имтиҳонлари харажатларига қарийб 30 млрд сўм кетишини айтди
Фото: ДТМ
Бугун, 24 июнь куни АОКАда 2021-2022 ўқув йилида ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда иштирок этган ДТМ директори Мажит Каримовнинг таъкидлашича, кириш имтиҳонлари харажатлари қарийб 30 млрд сўмни ташкил этади. 

"Бизга буджетдан энг минимал маблағ берилади. Биласиз, бизда ўзимизнинг таянч экспертлар, ташқаридан жалб килинган экспертлар, чет тилларини баҳолаш бўйича экспертлар ишлашади. Бундан ташқари, биз февралдан мартгача ҳарбий қисмларга бориб, тест оламиз. Буларнинг ҳаммаси учун харажат қарийб 30 млрд сўмдан ошади", — деди Мажит Каримов.

Қайд этилишича, бугунгача 50 мингдан ортиқ абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввлароқ, 2021-2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей