1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
24 июня, 14:54 574 0

Экология қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар 9,4 млрд сўмлик маблағни ноқонуний сарфлагани аниқланди

Ҳудудий "Тоза ҳудуд" ДУКларида 77,9 млрд сўмлик бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ноқонуний сарфлаб юборилган.
Экология қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар 9,4 млрд сўмлик маблағни ноқонуний сарфлагани аниқланди
Фото: Иллюстрация
Молия вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Экология қўмитаси ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳамда ҳудудий "Тоза ҳудуд" ДУКлари бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари жами 87,3 млрд сўмлик маблағни мақсадсиз сарфлаб юборган.

Анийланишича, Экология қўмитаси ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотларида ходимларга иш ҳақи, меҳнат таътили, моддий ёрдам ва мукофот пулларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилиши оқибатида 9,4 млрд сўмлик бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ноқонуний сарфлаб юборилган.


Шунингдек,  Ҳудудий "Тоза ҳудуд" ДУКларида 77,9 млрд сўмлик бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ноқонуний сарфлаб юборилган.

Қайд этилишича, Андижон вилояти "Тоза ҳудуд" ДУК ҳисобчиси ўзига тегишли банк картасига 282,7 млн сўм маблағни асоссиз ўтказиб, ўзлаштириб юборган бўлса, Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда ходимларнинг ойлик иш ҳақи миқдори асоссиз равишда юқори қўлланилиши ҳисобига ишчи-ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан 1 730,4 млн сўм ортиқча тўлаб юборилган.

Ҳудудий "Тоза ҳудуд" ДУКларида махсус транспорт воситаларидан мақсадли фойдаланилишида ва ёқилғи мойлаш маҳсулотларини сарфлаш меъёрларига амал қилинмаганлиги натижасида 44,2 млрд сўм миқдорида маблағлар асоссиз ортиқча сарфланган. 

Ҳудудий "Тоза ҳудуд" ДУКлари томонидан "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун талабларига риоя этилмасдан 11,3 млрд сўмлик шартномалар тузилган ва харидлар амалга оширилган. 

Мазкур қонун талабларига зид равишда Самарқанд (7,1 млрд сўм), Бухоро (794,7 млн сўм) ва Наманган (372,4 млн сўм) вилоятларида тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида товар-моддий бойликлар харид қилинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей