1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
24 июня, 13:17 338 0

“Шаҳидлар хотираси” мажмуасидаги қурилишга қанча пул сарфланиши маълум бўлди

Қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун ҳокимлик маҳаллий бюджетидан ва айрим ер участкалари сотувидан тушган маблағлар йўналтирилади.
“Шаҳидлар хотираси” мажмуасидаги қурилишга қанча пул сарфланиши маълум бўлди
Фото: president.uz / Иллюстрация
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши ҳақида маълум қилганди.  

Бош вазир Абдулла Арипов имзолаган Ҳукумат қарорининг тарқалган нусхасидан маълум бўлишича, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 млрд сўм, қолаверса инвесторларга мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудудини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш кўзда тутилган.

Бунда илк босқичда пойтахт ҳокимлиги 20 млрд сўм ажратади, иккинчи босқичда — сармоядорларга лотларни сотишдан тушган маблағлар, қолган қисми эса шаҳар ҳокимлиги бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан йўналтириш белгиланган.

Айрим ер участкаларини сотиш учун Ҳукумат қарори билан Тошкент ҳокимлиги захирасидаги қуйидагилар беғараз тақдим этилмоқда:

—  Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш объектлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги майдони 2,67 гектар бўлган ер участкаси (Юнусобод тумани Бўзсув бўйи кўчаси, 28-уй). Ушбу объект “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ёнида жойлашган;
—  “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма марказига тегишли Амир Темур шоҳкўчаси 107уй манзилидаги 0,9 гектар ер майдони. Мазкур манзилда “Тошкентленд” ёнидаги Aqva Bog’i аквапарки жойлашган.
—  Мазкур ер майдонлари (Бўзсув бўйи, 28 ва Амир Темур шоҳкўчаси, 107) замонавий хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан бизнес марказлари, миллий овқатланиш жойларини ташкил этиш учун инвесторларга сотиш режалаштирилган. Ерлар E-IJRO Auksion электрон савдо майдончаси орқали ёки аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни (энг кам инвестиция ҳажми — 1 млн доллар) белгилаган ҳолда тўғридан-тўғри сотилади.

Истисно тариқасида ерларни сотишдан тушган маблағлар мажмуа ҳудудидаги объектлар қурилишини молиялаштириш учун буюртмачи (Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси) ҳисоб рақамига ўтказилади.

Канал ва аквапарк ўртасидаги 1 гектарлик ва 0,5 гектарлик майдон мулкдорларга “давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун” олинган ҳудудлар ўрнига товон сифатида мулкдорларга қайтарилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей